02-06-2021 | 12:00

165

Проведение общего собрания акционеров

Qarshi yog`-ekstraksiya” aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига!

 

“Qarshi yog`-ekstraksiya” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини 2021 йил 24 июн куни соат 11-00 да Қарши шаҳри А.Навоий шох кўчаси 1-уй манзилда (жамият мажлислар зали) ўтказади.

 

Кун тартиби:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркиби ҳамда умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.
  2. Кузатув кенгашининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
  3. Бошқарув раисининг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
  4. 2020 йил якуни бўйича жамият бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.
  5. Тафтиш комиссиясининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
  6. Ташқи аудиторининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
  7. 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдасини (зарарини) тақсимлаш.
  8. Жамиятнинг 2021 йил учун тузилган бизнес-режаси ва даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.
  9. “Qarshi yog’-ekstraksiya” АЖ кузатув кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш.
  10. “Qarshi yog’-ekstraksiya” АЖ тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркибини сайлаш.
  11. “Qarshi yog’-ekstraksiya” АЖ бошқарув раисини тайинлаш.
  12. “Qarshi yog’-ekstraksiya” АЖ бошқарув аъзоларини тайинлаш.
  13. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмаси тасдиқлаш.
  14. “Qarshi yog’-ekstraksiya” АЖнинг уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  15. “Qarshi yog’-ekstraksiya” АЖнинг ички ҳужжатларини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  16. “Qarshi yog’-ekstraksiya” АЖда 2021 йил учун ташқи аудиторлик текширувини ўтказишга аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  17. Жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  18. Корхонани хом-ашё билан таъминлаш ҳамда айланма маблағни тўлдириш мақсадида тижорат банкидан кредит олиш билан боғлиқ йирик битимни тасдиқлаш.
  19.  

Умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестри 2021 йил 31 май ҳолатига тузилади.

 

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2021 йил 18 июн ҳолатига тузилади.

 

Акциядорларни рўйхатга олиш 2021 йилнинг 24 сентябр куни соат 10-00 дан бошлаб юқоридаги манзилда амалга оширилади.

 

Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакиллари эса қўшимча белгиланган тартибда ишончнома билан келишлари шарт.

 

Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) билан танишиш учун жамият акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизматига мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Қарши шахри А.Навоий шох кўчаси, 1-уй,

тел: 0(375) 223-41-70 e-mail: qarshimez@umail.uz